ГЕМОСТАТИК ПРЕПАРАТ ХЕМОБЕННИ НЕКРЭКТОМИЯ ВА ДЕРМОПЛАСТИКАДА ҚЎЛЛАШНИНГ ҚИЁСИЙ НАТИЖАЛАРИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Abstract
Долзарблиги. Комбустиологияда некрэктомия ва аутодермопластикада жароҳат юзасини 0,5-1,5 см /мл ташкил этадиган қон йуқотиш билан кузатилади. Бу вақтда куйиш касаллигини барча босқичларида адекват инфузион тайёргарлик ва гемотрансфузион кўмак ўтказиш муҳим ҳисобланади. Шундай бўлсада инфузия ва гематрансфузия ҳажми эмпирик, схематик тарзда аниқланади. Куйишда некрэктомиянинг мавжуд усуллари некрэктомия ва аутодермопластика ўтказиш учун тайёрлаш босқичи деб ҳисобланиб уларни бажариш вақти қон кетиш, гемостаз ва микроциркуляцияни бузилиши каби асоратлар билан кузатилади, теридан аутотрансплантатни тайёрлаш учун қийқимни анча юзадан олиниши ҳам қон кетишни янада кўпайишига олиб келади. Интероперацион қон кетишни камайтириш мақсадида кесиб олинадиган қорқўтирни остидаги тўқимага олдиндан адреналин эритмасини инфильтрация қилиш ёки операциядан 2 сутка олдин 30% этил спирти юборилиб тери ости ёғ тўқимасидаги томирларда асептик тромбозни чақиришга эришиш мумкин.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
